Бугунги давр ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш, мамлакатимизда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий хизматларнинг кенг тизимини яратиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли турмуш д аражасини кўтариш имконини беру вчи ҳуқуқий асосларини мукаммаллаштириш зарурлиги билан изоҳланади. Утган қарийб 30 йиллик истиқлол даврида инсон, унинг ҳаёти, орзуси, дарду ташвишларини кун тартибига қўйишни ва бу борадаги ишлар кўлами самарадорлигини оширишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. AMMO ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар жамиятни асосий бўғинини ташкил этувчи оилаларнинг кундалик ташвишлари билан ҳам боғлиқ эканлигини замоннинг ўзи намоён этмоқда.